"Насаф" водийдан қийин ғалаба билан қайтди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, "аждарлар" ҳисобидаги очколар 29 тага етди ва клуб ушбу тур якунларига кўра, 3-поғонада қоладиган бўлди.
- 90+'
Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди!
- 90+'
"Насаф" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 90+'
Станоевич рақибини чалгани учун огоҳлантирилди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Иккала жамоанинг биттадан футболчиси тўқнашиб кетди. Ҳаммаси жойида.
- 86'
Баҳодировнинг узатмаси анча ноаниқ кетди.
- 81'
Абдихолиқов ўрнига Эсонқулов майдонга тушди.
- 79'
Қаҳрамон Баҳодиров сариқ карточка олди.
- 77'
Баҳодировнинг ерлатиб берган зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди.
- 76'
Баҳодиров амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга насиб этмади.
- 73'
"Андижон"нинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 71'
Қаҳрамон Баҳодиров Муҳамммад Йўлдошев ўрнига майдонга туширилди.
- 69'
"Насаф" рақибларини яна орқароққа сурилишга мажбур этмоқда ёҳуд "Андижон" нафас ростлаб олмоқчи.
- 66'
Нодир Мавлонов ўрнига Бахтиёр Қосимов майдонга тушди.
- 64'
Ғолиб Ғайбуллаев Ислом Кенжабоевнинг ўрнига майдонга тушди.
- 63'
"Андижон" футболчиларига тезлик етишмагани эвазига яна бир ҳужум барбод бўлди.
- 60'
Файсал Траоре ўрнига Ойбек Бозоров ва Акмал Мозговой ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
- 56'
"Андижон" ҳужумда фаол ўйин намойиш этмоқда. Бир нечта зарбалар ҳам кўрдик. Бироқ, аниқлик етишмаяпти.
- 54'
"Андижон" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини Неъматов узоқлаштиришга эришди.
- 52'
Жамшид Ҳомидов Тимур Усмоновни алмаштирди.
- 51'
"Андижон" футболчиси тезлик билан жарима майдонига яқинлашиб келди. Аммо унинг узатмаси анча ноаниқ бўлди.
- 49'
Тайм аввалида яна "Насаф" фаол ўйнамоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 44'
"Андижон" яхши вазиятга эга бўлди. Аммо зарба ноаниқ кетди.
- 42'
Кнжабоевдан ажойиб рейд. Ҳимоячилар сўнгги паллада унинг узатмасини қайтаришга эришди.
- 40'
Ҳимоячилар Абдихолиқовнинг тўпни эгаллаб олишига имкон беришмади.
- 39'
Бекмуродовнинг жуда узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 38'
"Андижон" ҳам бироз фаоллашди.
- 36'
Муҳитдинов узоқ масофадан жуда чиройли зарба берди. Бироз ноаниқ.
- 33'
"Насаф" ҳисобдан қониққан ҳолда олдинга бормаяпти. Улар орқа чизиқда тўп билан ҳаракатланмоқда. Андижонликларда ҳам фаоллик йўқ.
- 30'
"Насаф" хотиржам тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 25'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов ҳисобни очмоқда. Насруллаевнинг узатмасини ҳужумчи гавдасига қабул қилиб олиб, дарвозага жойлади.
- 25'
Андижонликларнинг яна битта узатмасини Эшмуродов қайтаришга эришди.
- 25'
Яна Кенжабоев вазият қаҳрамони сифатида намоён бўлмоқда. Унинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар бир амаллаб қайтаришди.
- 23'
Ислом Кенжабоевга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 22'
Кенжабоев тўпни олдириб қўйгани сабаб "Насаф" ҳужуми барбод бўлди.
- 19'
"Андижон" орқа чизиқда тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 16'
Адҳамов ўз вақтида тўпга чиқиб келди.
- 15'
Андижонликлар ўйинни майдон марказига ўтказа олди.
- 14'
Бекмуродовнинг жарима майдонига узатган тўпини қаршилик ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 12'
Станоевичнинг жарима зарбасидан сўнг "Андижон" жарима майдонида пала-партишлик юзага келди. Вазият улар учун ижобий якун топди.
- 10'
"Насаф"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 8'
Андижонликлар тўпни тез йўқотишмоқда.
- 7'
Элдор Адҳамов жарима майдонига кириб келган тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
- 5'
Мозговойнинг олис масофдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 4'
"Насаф" тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 2'
"Андижон"нинг жарима зарбасини Неъматов қайтарди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.
Фикрлар