"Насаф"даги ўзгаришлар ҳақида

"Насаф" янги мавсум олдидан янги футболчилар ва етакчилар билан шартномаларни узайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Янги мавсум олдидан "аждарлар"ни Азиз Холмуродов, Азизбек Амонов, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Жўрабек Маннонов, Аслиддин Турсунпўлатовлар тарк этди. 

Шунингдек, Нодирбек Мукаров ва Маҳмуд Жўрабоевлар “Шўртан” жамоасига ижарага берилди.

“Насаф” U21 таркибида бўлган Жамол Қиличев ва Бобур Каримовлар ҳам клуб билан хайрлашишди.

Биринчи Лига мусобақаларида иштирок этаётган жамоанинг таркибида ҳам ўзгариш бўлди. Шаҳзод Хушвақтов, Миржалол Қосимов ва Жаҳонгир Шерматовлар ҳам янги мавсумда "аждарлар" билан бирга бўлмайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!