“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби “Қатар СК”дан устун келди
Ads

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 15-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Қаршининг “Насаф” клубининг гуруҳ босқичидаги рақиби – “Ал-Садд” клуби сафарда “Қатар СК”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда Хави ва унинг жамоадошлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Садд” жамғарган очколар сони 37 тага етди ва жамоа “Локомотив”нинг рақиби – Ал-Духаил”дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, “Насаф” – “Ал-Садд” ўйини 5 март санасида бўлиб ўтади. Қатардаги учрашув эса 13 мартга белгиланган.

Қатар Юлдузлар лигаси. 15-тур

“Қатар СК” – “Ал-Садд” 1:3

Голлар: Ал Амади (3) – Хави (24), Паланг (43), Хамид Исмоил (45+2).