"Насаф"нинг ОФК Кубогидаги кейинги ўйини қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

  • 26 августа, 2021, 14:10
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ОФК кубоги ҳудудий финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувида вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Марко Станоевич олис масофадан берган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Андрия Калудерович ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи таймда меҳмонлар Эльман Тагаевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштирди. 77-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Норчаев жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Энди "аждарлар" ярим финал босқичида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасига қарши ўйин ўтказади. Учрашув 22 сентябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию