“Насаф”нинг ўрни билинди…

19 – 22 май кунлари Суперлигада 11-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

Улуғбек Бақоев собиқ жамоаси - “Сўғдиёна”га қарши баҳсда ўз уйида имкониятни бой берди. “Сурхон” қизил карточкалар кўрсатилган учрашувда зафар қучди. Суперлигада ғалаба қозона олмаётган “Турон” ОКМК билан дуранг ўйнади. “Олимпик” Тошкентда “Нефтчи”га қарши беллашувда муроса кўчасини танлади. “Андижон” Фарғонада “Қизилқум”ни енгди. “Навбаҳор” ниҳоят пойтахтда “Бунёдкор”ни таслим этди. Эътиборлиси, “қалдирғочлар” ўз тарихида илк бор биринчи таймда 5 та гол ўтказиб юборди.

IMG_0022

“Насаф” - “Пахтакор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Сабаби, “шерлар”нинг бир нечта футболчиси Ўзбекистон U-20 терма жамоасига жалб қилинган. Шунинг учун тошкентликлар ўйинни қолдирилиши сўраб ПФЛга мурожаат қилганди…

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

11-турда стадионларимизга жами 21970 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 3662ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Бухорода. “Бухоро” - “Сўғдиёна” ўртасидаги ўйинни 6800 томошабин аренадан кузатди.

“Бунёдкор” - “Навбаҳор” ўртасидаги турнинг марказий баҳси энг кўп томошабинлар статистикасида 4073 билан учинчи ўринни эгаллади.

Агар “Пахтакор” - “Насаф” учрашуви ўтказилганда, томошабинлар ташрифи бўйича қаршидан келадиган мухлисларни инобатга олсак, улар камида Бухородаги ишқибозларга рақобат қиларди ёки биринчи ўринга жойлашарди…

IMG_4685

Энг кам томошабин пойтахтда. Тошкентнинг “Сурхон”ига айланган Термиз жамоасининг “Металлург”га қарши ўйинини 341 киши стадиондан кузатди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Бухоро” - “Сўғдиёна” 0:2. 6800

“Олимпик” - “Нефтчи” 0:0. 4404

“Бунёдкор” - “Навбаҳор” 1:5. 4073

“Андижон” - “Қизилқум” 2:0. 3227

“Турон” - ОКМК 1:1. 3125

“Сурхон” - “Металлург” 1:0. 341 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
23/05/2023 19:09
Bitta fayzullaev yuqligi uchun pahtakor uyinni qoldirdi. Albatta pahtakordek komanda 20 yoshli 1.5 metrlik 45 kg vazndagi bolaga suyanib qolgan bulsa.paxtakor paxtasi chiqibdi
Бахтийор Бобойиб
23/05/2023 16:54
Агар насаф ешлари термага чакирилса уйин колдириламиди. Силага битта файзуллаевми