Наталья Вихлянцева Швейцияда порламоқда

Россия теннисчи Наталья Вихлянцева Бостад шаҳрида ўтаётган "Челленжер" мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида Наталья грузиялик Екатерина Горгодзега қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Вихлянцева Швейцияда ўтаётган мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун Черногория вакили Данка Ковиничга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!