Навас "Реал" раҳбариятидан трансферини тезлаштиришни сўради

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини тарк этмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра коста-рикалик посбон клуб раҳбариятидан ўзини бошқа жамоага трансфер қилиш масаласини тезроқ кўриб чиқишни сўраган. У мавсум давомида доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.

Таъкидлаш керакки, агар Навас Мадридда қолса Тибо Куртуадан сўнг иккинчи рақамли дарвозабонга айланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Навасга ПСЖдан қизқишлар бўлаётган эди. Бироқ, Франция чемпиони кейинчалик бор эътиборини нисбатан анча ёшроқ бўлган “Милан” посбони Жанлуижи Доннаруммагага қаратди.

Маълумот учун, “Реал” Кейлор Навасни 2014 йил “Леванте”дан 10 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!