"Навбаҳор" "Андижон"га қарши Намангандаги ўзаро ўйинларда катта устунликка эга (превью)

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида “Андижон” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 52 марта рўбарў келган. Ўтказилган баҳсларнинг 26 тасида наманганликлар ютуққа эришган бўлса, 15 та учрашувда дуранг қайд этилган, 11 та ўйинда эса андижонликлар зафар қучган. Тўплар фарқи – 75-49, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 93 очкони, андижонликлар эса 48 очкони қўлга киритган. 

Превью. Навбаҳор Андижон ўйинига 1 12.04.23

Наманганда ўтказилган 26 та учрашувнинг 18 тасида “Навбаҳор”, фақатгина 1 тасида “Андижон” ғалаба қозонган бўлса, 7 та ўйинда жамоалар дурангга имзо чеккан.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда андижонликлар дарвозасига 52 та гол уриб, ўз дарвозасидан 14 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганда ўтказилган барча учрашувлар:

1992 йил

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 2:0

1993 йил

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 3:2

1994 йил

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 0:0

1995 йил

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 4:2

1996 йил

“Навбаҳор” – “Наврўз” – 3:2

1997 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:1

1998 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

1999 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:2

2000 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

2001 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

2002  йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

2003 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:0

2004 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 5:0

2006 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:1

 2007 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

2008 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 0:0

2009 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:1

 2010 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:0

 2011 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:1

2012 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0

 2014 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 3:0

 2015 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0

 2016 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:0.

2019 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:1.

2020 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 0:0.

2021 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 0:1.

“Навбаҳор” матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!