
“Навбаҳор” бу тур етакчиликни қўлга олди
11-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 58196 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 9699ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Намангандаги “Навбаҳор” – “Қизилқум” қарама-қаршилигини кузатди – 14240. Турнинг марказий тўқнашуви “Насаф” – “Пахтакор” баҳсини 10512 ишқибоз шоҳидига айланди.
“Водий дербиси” “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинини 10036, “Тошкент вилояти дербиси”ни 8047 ишқибоз стадиондан кузатди.
Энг кам мухлис эса Тошкентдаги “Локомотив” – “Бухоро” учрашувида қайд этилди – 6050.
Қуйида ўн биринчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
“Навбаҳор” – “Қизилқум” 3:0. 14240 томошабин
“Насаф” – “Пахтакор” 2:3. 10512 томошабин
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 1:1. 10036 томошабин
“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 1:2. 9311 томошабин
“Металлург” – АГМК 0:1. 8047 томошабин
“Локомотив” – “Бухоро” 3:1. 6050 томошабин
Фикрлар