"Навбаҳор" етакчиси португалияликларда қизиқиш уйғотди
Суперлигада 8-ўринни эгаллаган “Навбаҳор” клуби жорий мавсумда турлича таассурот қолдирди. Лекин жамоа сафида ўйин суръатини ўзгартириб юбора оладиган футболчилар талайгина. Шу сабабли клуб футболчиларига қизиқишлар бор.
Айниқса, “Навбаҳор” етакчиси Азиз Турғунбоев доимо бошқаларнинг эътиборини қозониб келмоқда. Ярим ҳимоячи жорий чемпионатда 25 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди. Бу йилги мавсумда ҳам у жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.
Шунинг учун бўлса керак, Турғунбоевга четдан жиддий чорловлар бўляпти. Sports.uzга маълум бўлишича, Азиз ўз ўйинлари билан португалияликларни ҳам ўзига жалб этганга ўхшайди. Боиси, яқинда Португалия клубидан қизиқиш бўлган. Хўш, футболчи ўз омадини Европада синаб кўрадими? Бу борадаги режалари қандай?
Тез орада у билан уюштирилган суҳбатни сайтимизда ўқишингиз мумкин.
SPORTS.UZни кузатишда давом этинг!
Фикрлар