"Навбаҳор" футболчиларининг кечаги қилиғи жавобсиз қолмайдиган бўлди
Суперлига 7-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашуви якунига етганидан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ўйинчилари – Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов рақиб жамоа мухлисларига қарата номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширган.
Лига комиссарининг билдигиси асосида уларнинг иши ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футболчилар, мураббийлар, шунингдек жамоалар расмийларини профессионал бўлишга чақиради. Лига байроғи остида ўтказиладиган учрашувлар давомида этика ҳамда ўзини тутиш қоидаларидан четга чиққан ҳар қандай расмий шахс тегишли тартибда жазоланади.
Фикрлар