"Навбаҳор" футболчиси Баҳрайнга жўнаб кетди
“Навбаҳор” клубининг тожикистонлик легионери Эхсони Паншанбе Баҳрайнга жўнаб кетди.
Гап шундаки, Тожикистон U-23 терма жамоаси 3 ва 6 сентябрь кунлари Манамада Баҳрайн U-23 термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Шу мақсадда Мубин Эргашев бош мураббийлигидаги тожикистонликлар бугун Дубай орқали Манамага жўнаб кетдилар.
Терма жамоага 23 нафар ўйинчи жалб қилинган бўлиб, шундан иккитаси легионерлар. Беларуснинг “Торпедо-БелАЗ” жамоасидан Шахром Самиев ҳамда “Навбаҳор”дан Эхсони Паншанбе таркибга жалб қилинган.
Фикрлар