"Навбаҳор" клуби "Пахтакор"га қарши ўйинда бир миллиард ишлаб олади
Айни пайтда Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал баҳслари ўтказилди. 28 августдан Суперлига баҳслари старт олади. Шу куни "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
"Йил ўйини" бўлиши кутилаётган баҳс учун чиқарилган чипталар эртадан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқиши маълум қилинганди.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 50 000 сўм этиб белгиланган. Чипталар миқдори чекланган.
"Марказий" арена 24 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Ўйиннинг аҳамиятидан келиб чиқиб, ҳавфсизлик хизмати вакилларига ажратилган ўриндиқларни тахминан олиб ташланса, 20 минг ишқибоз келиши мумкин. Агар шунча томошабин ўйинга ташриф буюрадиган бўлса (50 000 сўм чипта нархи, 20 000 мухлис), клуб 1 миллиард сўм ишлаб олади.
"Навбаҳор" мавсумдаги илк учрашувда "Насаф" билан тўқнаш келди. Ушбу беллашувга чипталар 100 сўмдан сотилди. Ундан кейинги ўйинлар 30 минг сўмдан этиб белгиланди. Аммо бу вазиятдан мухлислар ташрифи камайди. Чунки бу сумма мухлисларга оғирлик қилди.
Бир неча турдан сўнг чипталар нархи пасайтирилди. Клуб 15-20 мингдан билетлар сотди. Энди эса яна бир марказий беллашув кутмоқда. "Навбаҳор" клуби "Пахтакор"га қарши ўйин муҳимлигидан ва эътибор юқорилиги боис барча чипталар 50 мингдан сотувга чиқарилади. Бу орқали жамоа яхшигина даромад қилиши мумкин.
“Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 28 август куни соат 19:00да старт олади. Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян шогирдлари айни пайт турнир жадвалида 32 очко билан 1-ўринда бормоқда. Максим Шацких эса 31 очко жамғарган ҳолда 3-поғонани банд этган.
Фикрлар