"Навбаҳор" клубининг йиллик абонементлари 500 минг сўмдан сотилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Навбаҳор” ПФК томонидан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир ишга қўл урилди. Жамоанинг 2019 йилги мавсум ўйинларини “Марказий” ўйингоҳнинг СИП секторида, қулай шароитларда томоша қилишни истаган ишқибозлар учун йиллик абонементлар чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур абонементлар сони чегараланган ва бор-йўғи 100 дона холос. Абонементларнинг нархи 500 минг сўм этиб белгиланди. “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” уй учрашувларини Cуперлиганинг 7-туридан, яъни 4 майдан ўтказишни бошлайди.

Сип сектор абонементларини харид қилган мухлислар “Навбаҳор” ўйинларига ташриф буюрган кунлари салқин ичимликлар ҳамда учрашув дастури билан бепул таъминланадилар ва ҳар бир абонемент сотиб олган ишқибоз учун жорий мавсум якунига қадар ўз ўриндиғи бириктириб қўйилади ҳамда унга бошқа мухлис эгалик қила олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!