"Навбаҳор" мухлислари нега норози? Буни ҳал қилиш клубнинг ўз қўлида

18 апрелдан Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич 3-тур баҳслари тсрат олади. Куннинг биринчи ўйинларидан бири "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги водий дербисидир.

Наманганликлар матбуот хизмати ушбу беллашувга чипталар чиқарилганини маълум қилди. Унга кўра учрашув чипталарининг нархи барча секторлар учун бир хил - 30 000 сўм этиб белгиланган.

Хабардан сўнг аксарият мухлислар чипталар нархи баландлигидан нолимоқда. Бизга мурожаат қилаётган ишқибозлар клубнинг бу ишига аралашиш эмас, балки стадионга келадиган томошабинларни бироз ўйлаб, нисбатан арзонроқ қилиш кераклигини сўрамоқда. Чунки 30 минг сўмни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтара олмайди. Бу эса стадионга ташриф буюрувчилар сони камайишига олиб келади.

Маълумот ўрнида, "Навбаҳор"нинг кубок доирасидаги "Динамо"га қарши ўйинига ҳам чипталар 30 мингдан сотилганди ва ўшанда стадионга 2231 томошабин келганди (тўғри, рамазон ойида бажариладиган амаллар ҳам муҳим роль ўйнаган). Стадион анча ҳувуллаб қолди. Бу "Навбаҳор" учун анча паст кўрсаткич ҳисобланади. Лекин бунинг ечими бор.

Навбаҳор_-_Динамо_ўйини_расмлари_-_3

Масалан, чипта нархини арзонроқ қилиб, кўпроқ фойда олиш мумкин. Бу орқали нафақат стадионга мухлислар ташрифи ошади, балки фойдада ҳам ўсиш бўлади. 2231 томошабин 30 000 сўмдан билет олган. Клуб 66 930 000 ишлаган. Агарда чипталар нархини 20 000 қилиб қўйилса, стадионга камида 5 000 мухлис келади (ундан кўп бўлиш эҳтимоли йўқ эмас). Бунда жамоа ғазнаси 100 000 000 сўмга бойийди. Балки бу ҳақда ўйлаб кўрган маъқулдир.

Албатта, чипталар нархини белгилаш клубнинг иши. Жамоа билетлар сотувидан фойда кўради. Бунга аралашиш ниятимиз йўқ, аралашмаймиз ҳам. Фақатгина бироз енгиллик қилиш керак, назаримизда. Сабабини юқорида кўрсатдик. Чипта нархини мухлислар талабидан бироз юқори қилиб, стадионга келаётганларнинг сонини камайиши жамоага фойда бермайди. Боз устига "Навбаҳор"га. Чунки "лочинлар"нинг асосий кучи бу - мухлислар!

IMG_1523

"Динамо"га қарши баҳсда мухлислар кам келгани "Нефтчи" билан ҳам бўлади дегани эмас. Фарғонанинг ўзидан кўплаб ишқибозлар ташриф буюради, бу бор гап. Сабаби ўйининг аҳамияти юқори. Лекин наманганликлар муддатидан аввал гуруҳ босқич масаласини ҳал қилган. Мазкур омилни унутмаслик даркор.

Мақсад чиптадан фойда олиш бўлса, ҳар томонлама ўйлаган яхши. Чунки бу қарор иш бермаган бўлса, албатта, уни ўзгартириш мумкин. Бу ҳамманинг ўз қўлида. Хоҳиш бўлса кифоя. Боз устига айни пайтда клубга пул жуда ҳам муҳим. Россиялик мураббийларга тўланган пуллар ўрнини тўлдиришнинг ўзи бўлмайди.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйини 18 апрель куни соат 18:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!