"Навбаҳор" сербиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

  • 31 Jul 20:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Сербиялик тажрибали ҳимоячи Филип Иванович "Навбаҳор"  билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Иванович 1992 йил, 13 февралда Сербиянинг Аранжеловац шаҳрида туғилган.

серб

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Хайдук” (Белград, 2010-2011, 2013 йиллар), “Звездара” (Белград, 2010-2014 йиллар), “Локомотива” (Белград, 2014 йил), ФК “Бежания” (Белград, 2015 йил), ФК “Слога 33” (Петровац, 2016 йил), “Инжия” (Инжия, 2016-2017 йиллар), “Радник” (Сурдулица, 2017-2018 йиллар), Озарбайжоннинг “Сабах” (Боку, 2018-2021 йиллар), Албаниянинг “Теута” (Дуррис, 2021-2022 йиллар) жамоаларида тўп тепган.

Филип Иванович 2022/2023 йиллар мавсумида “Раднички” (Крагуевац, Сербия) таркибида ўйнади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!