"Навбаҳор" собиқ мураббийи: "Россиялик бу футболчи "Олтин тўп"га номзоддир"

Россия миллий терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис россиялик футболчи Александр Головинни "Олтин тўп" соврини учун номзодлар қаторига киритди ва унинг имкониятларини юқори баҳолади.

"Головинда "Олтин тўп"нинг энг кучли ўттизталик номзодлари қаторига кириши учун потенциали мавжуд. Ҳа бу нарса гапда шунчаки, осондек туюлиши мумкин.

Аммо реал кўз билан назар солсак, бунинг икмкони бор. Бу бироз мураккаб жараён. Бироқ, у ўтган мавсумдагидек ўйинини давом эттирса, келажакда бу совринни ютиш учун яхшигина имкониятга эга бўлади. Лекин бунинг учун аввало Головиннинг жамоаси "Монако" ҳам бирор-бир соврин ютиши керак бўлади.

Бу борада Головинга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган яна бир жиҳат эса, ҳозирда русларга нисбатан бўлган қарашлардир. Саша мавсумни ажойиб ўтказиши мумкин. Лекин, россиялик бўлгани учун номзодлар қаторига киритилмаслигининг эҳтимоли мавжуд",  - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!