"Навбаҳор" Туркия йиғинига кимларни олиб кетди?
Бугун Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК делегацияси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Тошкент – Истанбул ҳаво йўналишидаги самолётда Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жамоа аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида 18 февралгача йиғин ўтказиб, бир қатор назорат-синов баҳсларида майдонга тушишни режалаштирган. “Лочинлар”нинг ўртоқлик учрашувлари ўтказадиган спарринг-рақиблари қаторидан Россия ва Арманистон жамоалари ҳам ўрин олган.
“Навбаҳор”нинг Туркияга жўнаб кетган делегацияси таркиби қуйидагича:
Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов;
Мураббийлар: Дражен Дукич, Шерзод Жўраев, Денис Тойменцов, Павел Синельников;
Техник директор: Мустафо Байрамов;
Шифокор: Жаҳонгир Нуритдинов;
Массажчилар: Баҳодир Тошбеков, Жалолиддин Умаров;
Видео-оператор: Илҳом Иминов;
Маъмурлар: Аброр Каримов, Абдурауф Ғуломов;
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Раҳимжон Давронов, Исломжон Абдуллахонов;
Ҳимоячилар: Мирзоҳид Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Давронбек Ҳошимов, Хушнудбек Авилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Никола Тасич;
Ярим ҳимоячилар: Азимжон Аҳмедов, Марко Путинканин, Сардор Теляков, Баҳром Абдураҳимов, Шерзод Ғуломжонов, Аббосжон Ғуломов, Қувондиқ Рўзиев, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Исломбек Исоқжонов;
Ҳужумчилар: Забиҳилло Ўринбоев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Юрий Коломоец, Ҳусайн Эргашбоев, Илҳом Алибоев.
Фикрлар