
"Навбаҳор" учинчи ўйинда ҳам ютқазди
Бунгача Дубайда иккита ўйин ўтказиб, бирида 0:4, иккинчисида 0:5 ҳисобида ютқазган "Навбаҳор" бугун учинчи назорат учрашувида майдонга тушди.
Арманистон премьер-лигасининг "Урарту" клубига қарши беллашувда наманганликлар яна мағлубиятга учрашди. Бу сафар 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушчан иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказди.
"Навбаҳор"нинг ягона голига Аббосжон Ғуломов муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоизки, учрашувнинг 70-дақиқасида дарвозабон Шукрон Йўлдошев пенальтини бартараф этиб, ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади.
“Лочинлар” кейинги назорат учрашувини 6 февраль куни Хитойнинг “Ченгду” (Ченгду) жамоасига қарши ўтказишади.
Фикрлар