"Навбаҳор" уйида ўйин ўтказса, биринчиликни ҳеч кимга бермайди
17-18-21-22-23 июнь кунлари Суперлиганинг 12-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 22613 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 3230ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Наманганда. Ҳа, "Навбаҳор" уйида ўйин ўтказса, биринчиликни ҳеч кимга бермайди. Ҳисоб очилмаган учрашувни 8900 томошабин шоҳидига айланди.
Навоийда кечган баҳс ҳам мухлисларни ўзига тортди. "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувини 8223 томошабин кузатди. Навоийликлар футболни соғинганди. Чунки уларнинг жамоаси анча вақт уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказди.
Энг кам ишқибоз Тошкентда. Турнинг марказий - "Локомотив" - "Сўғдиёна" баҳсида бу ҳолат кузатилди. Беллашувга 470 ишқибоз келди холос.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
"Навбаҳор" - "Металлург" 0:0. 8900 томошабин
"Қизилқум" - "Пахтакор" 0:2. 8223 томошабин
"Динамо" - "Сурхон" 1:3. 1745 томошабин
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 1:1. 1565 томошабин
"Нефтчи" - "Насаф" 1:1. 1205 томошабин
"Олимпик" - АГМК 1:0. 505 томошабин
"Локомотив" - "Сўғдиёна" 0:1. 470 томошабин
Фикрлар