"Навбаҳор" узоқ кутилган трансферни эълон қилди!

Тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида бошлаб, мазкур клуб таркибида 2 та ўйинда майдонга тушган.

Станислав 2007-2018 йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, “шерлар” таркибида 210 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ҳамда пойтахтликларнинг ўша мавсумлардаги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

2018 йилнинг 2-даврасида Бекободнинг “Металлург” клуби таркибига қўшилган Андреев ушбу клуб таркибида ўтган мавсум якунигача тўп тепиб, бекободликлар таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди.

Станислав Андреев 2009-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб, бош жамоамиз таркибида 39 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
O‘tkirxoja Axmedov
01/01/2022 12:00
Зайибал наххуй бу шу камиди навбахорга хозир бу кари уйинчини бабаянга кушиб юукотиш керак
PROSTO TELE
01/01/2022 11:27
Энг катта хато! Самая большая ошибка. Мирзохидга энди урин йук эканда Навбахорда. Эссиз Мирзохид уша Бабани углидан яхши эди.