"Навбаҳор" ва "Пахтакор"нинг Намангандаги ўзаро ўйинларида тенглик. Бу гал ким ғалаба қозонса, ўша олдинга ўтиб олади

CHERY AUTO

Суперлига иккинчи даврасини "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйин билан бошлайди. "Пахтакор" матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Tecno

Жамоалар таркибида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация йўқ. Ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келмоқда. Юқори лигада энг кўп тўқнашувлар шу икки клуб ўртасида кузатилган.

Ҳозирга қадар жамоалар 59 учрашувда майдонга тушган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 37 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 9 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 100 гол урилиб, 46 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "шерлар" йирик ҳисобда устун келган. Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 29та баҳснинг 12тасида тошкентликлар зафар қучган бўлса, 5 ўйин дуранг билан тугаган. Қолган 12 учрашув рақиб ғалабаси билан якунланган. Наманганда "Пахтакор" 33 тўп киритиб, 27 гол ўтказиб юборган. Ўтган йилги беллашувда Достон Ҳамдамовнинг ягона голи сафарда "шерлар"га ютуқ келтирган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу натижа 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 та тўп киритган. Шундан 3тасини "Навбаҳор", 4тасини "Пахтакор" сафида урган. Игорь Сергеев ҳозирча бу рақиб дарвозасини 6 бор ишғол қилган. Пойтахтликлардан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.

“Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин 1 сентябрь куни 19:00да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!
Кахрамонжон Сафаров
01/09/2020 14:25
Шерлар шерлар деяверманглар бошка давлат жамоалари билан уйнаса мушукдек мулойим булиб колади бу шерларинг , каерда шерлик килган узи хайронман , вилоят командалари устидан кулиб юришибди холос жужани кузда яъни чемпионлар лигасида курамиз шшеееррррларни ахволини