"Навбаҳор" вақтни чўздими?
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" баҳсидаги айрим эпизодлар масаласида пост қолдирди. Унга кўра, кечаги "лочинлар"нинг вақтни чўзгани нормал ҳолат ва ҳакам буни ортиғи билан ўрнини тўлдирган.
"Ал Ҳилол" бош мураббийи ва айрим мухлислар кеча "Навбаҳор"нинг натижа учун вақт чўзгани ҳақида фикр билдирди. Қўшиламан, вақт чўзилди, аммо "Ал Ҳилол"га йўқотилган вақти эвазига ортиғи билан компенсация берилди. 120 дақиқада қила олмаган иши учун португалиялик мураббийнинг "лочинлар"ни маломат қилишга хаққи йўқ.
Юқорилаги эпизод (видео) 2002 йилдаги ЖЧдан олинган. Бразилия Туркия билан жуда оғир кечаётган ўйинда Ривалдо мана шундай айёрлик ишлатган ҳолда рақибга қизил карточка олдирган эди. "Олтин Тўп" совриндори жамоаси ғалабаси учун мана шундай ишлардан сира тап-тортмагани нормал ҳолат. Якунда Бразилия мундиал олтин медалларига эга чиқади. Ўша куни Туркияни енгиб турган ҳолатда ҳам Ривалдо шу айёрликни ишлатган. Футбол бу жанг! Жангда эса "омон" қолиш учун барча хийлага қўл уриш керак бўлса, буни ўйлаб ўтирмай қилиш лозим.
Кеча "Навбаҳор" жуда мураккаб вазиятда ўзини мардонавор тутди. Кучли ва қўрқинчли рақиб олдида "чекинмади". Айнан шу дадиллиги учун ҳам ортга бошини баланд кўтариб қайтишга хақли! Рақиб мураббийининг сўзлари ўзини оқлашдан бошқа нарса эмас".
Фикрлар