"Навбаҳор" Хорватия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

BEPUL PROPAN

"Навбаҳор" жамоаси бугун Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат баҳсини Хорватиянинг "ҲНК Вуковар 1991" жамоасига қарши ўтказди. Ўйин хорватияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Мазкур учрашувда "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, "лочинлар” кейинги назорат учрашувини 3 февраль куни Россиянинг “Родина” (Москва) жамоасига қарши ўтказишади.
 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию