"Навбаҳор" ёшлар жамоасига янги бош мураббийи!
Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташаббуси билан вилоятимизда миллионлар ўйини бўлган футбол, шу жумладан, болалар ва ёшлар футболига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Наманганда иқтидорли ҳамда истеъдодли ёш футболчиларни вилоятимизнинг бош жамоаси “Навбаҳор” ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига етиштириб бериш мақсадида, “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоасига бунгача “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида фаолият юритган, ўзбек футболидаги кўплаб иқтидорли футболчилар, жумладан, 2023 йили Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган Аббосбек Файзуллаевнинг устози, 1979 йили авиаҳалокатга учраган “Пахтакор”нинг таниқли футболчиларидан бири Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Михайлович Ан мураббий этиб тайинланди. Дмитрий Ан клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар