"Навбаҳор"да "очиқ эшиклар" ҳафтаси!

Суперлига 5-тури доирасидаги қолдирилган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Никабадзе ҳисобни очган бўлса, Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. 13-дақиқада Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдаланиб, "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

34-дақиқада "аждарлар"нинг 34-рақамли футболчиси Шерзод Насруллаев орадаги фарқни йўққа чиқарди. 65-дақиқада "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Абдувоҳид Неъматов 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва қаршиликларни олдинга олиб чиқди. 

Қайд этиш лозим, 4 кун аввал "лочинлар" "Андижон" билан баҳсда 0:3 ҳисобида рақибига имкониятни бой берганди. Умуман олганда, Наманган клуби шу ҳафтада бўлган икки учрашувда ўз дарвозасидан олтита тўп олиб чиқди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
30/06/2024 22:59
Навбахор хам Бабаян кетиб зур уйнади.Насафчиларга эса галаба муборак.Олга,Аждарлар.
Шухрат Хусаинов
30/06/2024 22:39
Барака топки шархловчилар футболчиларни уз номи билан гапиринглар Бу беталант уйинчиларингни Беллингем ,Роналдога ухшатишни бас кил одамни бир жойи айниб кетяпти.