"Навбаҳор"да таништирув маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди
Мавсумнинг илк баҳси Наманганда бўлади.
Янги мавсумга катта умидлар билан тайёргарлик кўрган “Навбаҳор” ўз таркибига бир қатор иқтидорли футболчиларни қўшиб олди.
“Лочинлар” ўзларининг янги футболчиларини оммага таништириш маросимини 4 март куни Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказишни режалаштирган. Ушбу тадбир соат 16:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” янги мавсумдаги илк учрашувни 9 март куни ўз майдонида “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 18:30 да бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар