"Навбаҳор"га яна бир мураббий келди (Фото)

"Навбаҳор"ни янги мавсумга тайёрлаган Нўъмон Ҳасанов Суперлига 1-туридаги мағлубиятдан сўнг лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Виктор Жалилов бошчиликни қўлга олди.

Виктор Жалилов "Навбаҳор" U-21жамоасининг бугун бўлиб ўтган ўйинини бевосита стадиондан кузатди. У клуб раҳбари Отабек Саматов ва мураббий Григорий Колосовский билан биргаликда учрашувни кўриб борди. Афтидан Григорий Колосовский "лочинлар"да Виктор Жалиловга ёрдам бериши кутилмоқда. Ҳозирча, бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълумот бермади.

photo_2021-03-18_15-47-05

Фото: Клуб мухлислар телеграм канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998902610401
18/03/2021 23:24
Викртор Романович Джалилов Навбахор футбол кулубининг афсонавий мураббийи хисобланади Наманганликлар учун ишларига омад умри узоқ бўлсин.