“Навбаҳор”ни бошқарган мураббий “Манчестер Юнайтед”га боради
“Навбаҳор”ни 2020 йилда тарк этганидан бери ишсиз юрган Андрей Канчельскис ўзи ўйнаган “Манчестер Юнайтед” базасига борадиган бўлди.
Россиялик мутахассис у ерда нидерландиялик мураббий Эрик тен Хагнинг иш услубини ўрганмоқчи.
- Мен “Манчестер Юнайтед”га бориб, улар ўйинчиларни қандай тайёрлаётганини кўриб келмоқчиман. Бир-икки кунда Манчестерга бориб, Эрик тен Хагнинг жамоани қандай тайёрлаётганини ўрганаман, - деди Канчельскис.
Андрей Канчельскис 1991-1995 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган. Бу клуб сафида Англия Премьер-лигасида 149 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол ва 14 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар