"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди
"Навбаҳор" жамоасининг икки нафар футболчиси клуб билан хайрлашди. Бу ҳақда Наврўз Иминжанов ва Асадбек Жўрабойев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали маълум қилди.
Икки футболчи ҳам ўз саҳифаларида "Ҳаммаси учун раҳмат" деб ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Суперлиганинг якунланган мавсумида Иминжанов 12 та учрашувда майдонга тушган. Жўрабойев эса 9 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйган.



Комментарии