“Навбаҳор”ни тарк этган Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматов “Бухоро”га кетиши мумкин
Ads

 

Кеча “Навбаҳор”ни расман 7 футболчи тарк этгани тўғрисида маълум қилгандик. Ушбу еттиликда Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматов ҳам бор.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “лочинлар” билан хайрлашган Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматов “Бухоро”га йўл олган бўлишлари мумкин.

Тахминларга кўра ушбу икки ҳимоячи яқин кунларда бухороликлар сафига қўшилиши кутилмоқда.