
"Навбаҳор"нинг БААдаги рақиблари маълум
"Навбаҳор" жамоаси аъзолари бугундан қишки ўқув-машғулот йиғинининг иккинчи босқичини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетишди. Ушбу йиғин 11 февралга қадар давом этиши режалаштирилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилади ва 5 та назорат-синов учрашувлари ўтказилади. "Лочинлар"нинг БААдаги барча спарринг рақиблари ҳамда ўйинлар саналари маълум бўлди ва қуйидагича кўринишда:
1 февраль. “ҲНК Вуковар 1991” (Вуковар, Хорватия)
3 февраль. “Родина” (Россия, Москва)
4 февраль. “Урарту” (Ереван,Арманистон)
6 февраль. “Ченгду” (Ченгду, Хитой)
9 февраль. “Рояль” (Дубай, БАА).
Фикрлар