“Навбаҳор” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа аъзолари машғулотларга киришган. Сoca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган “Металлург” жамоасига қарши кечадиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Шуни айтиш жоизки, жамоа машғулотларини Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб бормоқда. Аммо ҳали “Навбаҳор” таркиби тўлиқ кўринишда эмас. Миллий терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишаётганлиги боис, Игорь Голбан ҳамда Азизбек Турғунбоев, шунингдек, ўз юртига жўнаб кетган россиялик легионерлар ҳамда маълум сабабга кўра, ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов қатнаша олмаяпти.

Маълум бўлишича, легионерлар 9 октябрь куни клуб ихтиёрига етиб келади. Шунингдек, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов умумий машғулотларда қатнашмоқда.

Кўпчиликни бош мураббий Андрей Канчельскис масаласи ҳам қизиқтираётгани турган гап. У ҳам чемпионатимизда юзага келган танаффус туфайли Россияга кетган ва 10 октябрда қайтиши кутилмоқда.    

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
08/10/2020 16:55
Agar Navbahorda bor tarkib Nasafda bo‘lganda, Nasaf OCHL da g‘olib bo‘lardi.
&
Abdulla Qodirov
08/10/2020 20:13
Kim borakan navbahorda? Nasafdagi tarkib bunyodkorda boganda chempion bolardi
SHAXBOZ BEKMURODOV
08/10/2020 21:37
men Nasaf va Bunyodkorni tarkibini teng kuchli deb bilaman, Navbahorni tarkibi zirxlangan tankka uxshaydiku, tarkib bo‘yicha pax, agmk, nov, bular bir, ikki uchunchi urinda turadi, lekin uyini chiqmayabdi startni yaxshi boshlagandi. Bunyodkor azaldan quvnoq jamo muhlislik qilmaymanu lekin menga yoqadi. Uzim NASAFNI ashaddiy muhlesiman.