"Навбаҳор"нинг миллий чемпионатдаги умумий статистикаси қандай?

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Cуперлига (олий лига)нинг мунтазам 2 иштирокчисидан (“Пахтакор” билан биргаликда) бири ҳисобланади.

Ортда қолган 32 та чемпионатда “Навбаҳор” 932 та ўйин ўтказиб, 433 ғалаба, 198 дуранг, 301 мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 1502 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 1076 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганликларнинг 1992-2023 йиллардаги чемпионат баҳсларида жамғарган жами очколари 1497 тани ташкил этмоқда. 

Ортда қолган миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача Суперлига (олий лига)да қатнашган 40 та жамоа орасида “лочинлар” умумий очколар сони бўйича фақатгина Тошкентнинг “Пахтакор” (жами очколари 2057) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (жами очколари 1622) жамоаларидан ортда боришмоқда, холос.

Тўртинчи поғонадаги “Насаф” (Қарши) клубининг умумий очколари эса 1436 тани ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!