"Навбаҳор"нинг собиқ легионери жамоага қайтди (Фото)
Ўзбекистонда ёзги трансферлар мавсуми ёпилди.
Охирги куни "Навбаҳор" клуби ўз сафига яна бир легионерни қўшиб олди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, наманганликлар Александр Касьянни АГМКдан ижарага олишди. Ҳужумчи мавсум охирига қадар "лочинлар" таркибида тўп тепади.
Футболчи аввал ҳам "Навбаҳор"да фаолият юрттганди. Касьян 2.5 йилдан сўнг наманганликлар сафига қайтди.
Фикрлар