“Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Роналдуни нималар кутаётганини айтиб берди
“Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз юрган Андрей Канчельскис Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Саудия Арабистонидан бўлаётган чорловга муносабат билдирди.
Маълумки, “Ан-Насср” клуби 37 ёшли ҳужумчига 2,5 ярим йиллик шартномаси ва ҳар мавсум учун 200 миллион евро пул таклиф қиляпти.
- Роналдуга энди катта клублардан таклиф бўлмайди. Эртами-кечси Роналдунинг даври ҳам якунланади. Шундай бўлса-да, бошқа жойларга ўйнагани кетади. У футболни яхши ҳолатда тугатади. Саудияда ўйнашнинг нимаси ёмон?, – деди Андрей Канчельскис.
Роналду жаҳон чемпионатида ўйнаётганлар орасида жамоаси бўлмаган ягона футболчи ҳисобланади.
Фикрлар