Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Навбат “Насаф”га!

Баҳс қизғин бўлади

Россия Премьер-лигаси клублари ўртасида 2024 йилнинг биринчи учрашувини “Факел” ўтказди.

Воронежликлар Туркиянинг Белек шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Озарбайжоннинг “Сабаил” жамоаси билан куч синашди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голни “Факел” вакили Никита Моцпан 69-дақиқада пенальтидан киритди.

“Факел” футболчилари навбатдаги учрашувда “Насаф” жамоаси вакиллари билан беллашади. Бу баҳс 19 январга белгиланган.  

“Насаф” ўтган мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи ўринни эгаллади. “Факел” эса, Россия Премьер-лигасида 11-ўринда бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ