Наврўз Алимов 0:16 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Миржалол ака ечиниш хонасига кириб болаларга мотивация берди"

Ўзбекистон Кубогининг 2-турида Нукуснинг “Арал академия” жамоаси Олмалиқда ОКМКга ўта йирик - 16:0 ҳисобида ютқазди. Ушбу учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Арал академия” бош мураббийи Наврўз Алимов қатнашди.

- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Кейинги ўйинда омад тилаймиз. Учрашувга келадиган бўлсак, кўрдинглар ҳамма нарсани тажриба ҳал қилди. Футболчиларимиз ёш, улар биринчи лигада биринчи бор ўйнашяпти. ОКМК, “Бухоро” ва “Машъал” билан ўйнаганимизни ўзи биз учун катта ютуқ. Бу ёш ўйинчиларимизга қўшимча мотивация. Мана шундай учрашувлар орқали чемпионатга тайёргарлик кўриб борамиз.

- Баъзи манбаларда Қорақалпоғистон футбол академияси деб кўрсатиляпти, яна баъзида “Арал академияси”. Қайси бири тўғри?

- Қорақалпоғистон футбол академияси номига очилган. Жамоанинг номи “Арал академия”.  Ўша куни ПФЛга ҳам айтганмиз. Бизни интернетда Қорақалпоқ ФА деб ёзманглар, “Арал академия” деб ёзинглар деб тушунтирганмиз. Лекин нимагадир ҳозир ҳам Қорақалпоқ ФА деб ёзишяпти.

- Қайси “Арал”? Хусусий “Арал”ми ёки “Арал Самали”даги “Арал”ми?

- “Арал Самали” деган жамоа йўқолиб кетган. Про лигадаги “Арал” алоҳида, бизни жамоа эса академияни ўзиники. Футбол академияники, номи “Арал академия”. МЧЖ сифатида очилган, бу алоҳида клуб.

- Қайдномада фақат сиз билан шифокор кўрсатилган. Бу маблағни иқтисод қилишми ёки сиз ёрдамчиларсиз ишлайсизми?

- Штатсиз ёрдамчимиз бор (кулади). Бизда ажратилган сумма бор. Лекин ёрдамчи мураббий ва администраторга пул ажратилмаган. Шунинг учун фақат бош мураббий, шифокор, клуб директори ва бухгалтерга ажратилган. Ёрдамчи мураббий ва администраторга сметада пул ажратилмаган. Шу боис академиядан мураббий олдик, ёрдам бериши учун. Аммо ойлик маош ва мукофот пули олмайди.

- “Арал академия”си ёшлардан ташкил топган. Масофа жиҳатидан камчиликлар юзага келмадими?

- Биз Тошкентга 15 апрелда келдик. 16-санада “Бухоро” билан ўйнадик. Кейин 17 апрелда бу ерга келдик. Йўл, чарчоқ ҳолатлари сезилмади. Биз деярли бир ҳафтадан бери шу ердамиз, машғулотлар олиб бордик.

- Тажриба деяпсиз, аммо бундай ўйинлардан кейин ўйинчиларни руҳан синиб қолишидан қўрқмайсизми? Барибир бу ерда натижа жуда катта. Чунки бу тарихда қолди.

- Айтяпманку, жамоамизни бу ерга чиққанини ўзи битта тарих. Бизда академиямизда бундай Кубок мусобақасида ўйнамаган. Биринчи бор шу йигитларимизга насиб қилди. Шуни ўзи битта тарих. Тошкентда “Қумқўрғон”ни ютиб саралашдан ўтдик. Ҳозир “Бунёдкор” стадионини, Суперлига жамоаларини кўряпти. Бу қайтанга қўшимча мотивация бўлади. 26-санада чемпионат ўйини бор. Қумқўрғонга кетамиз. Ечиниш хонасига Миржалол ака кирди, болалар бошингларни кўтаринглар, бу тарих деб ўйинчиларимизга мотивация берди. Уларни “духи” синиб қолади, деб ўйламайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olimov imomali
22/04/2024 23:06
Shunchalik zur ekansan yosh bolalarga etdimi kuching OGMKA. SHARMANDALIKKU BI