“Нефтчи” — “Қизилқум” учрашувини кўриш учун стадион ва шаҳар марказида йирик мониторлар ўрнатилади
Суперлиганинг 29-тури доирасида "Нефтчи" ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
Ушбу беллашувда охирги тур натижаларидан қатъий назар мамлакат чемпиони аниқланиши кутилмоқда. Шу боис ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқори.
Мухлисларимизнинг катта талабини инобатга олган ҳолда, вилоят ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти ташаббуси билан "Истиқлол" стадиони (Автотураргоҳ) ҳудудида иккита, шаҳар марказида ва Эcо шаҳар амфитеатрида биттадан йирик монитор ўрнатилади.
Ушбу мониторлар орқали кўп сонли футбол ишқибозларимиз учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.



Фикрлар