"Нефтчи" - ягона жамоа...
Суперлигада 7-тур баҳслари давом этмоқда. Тур доирасидан "Сурхон" - "Бунёдкор" ва "Бухоро" - "Нефтчи" ўйинлари ўрин олганди.
Ушбу беллашувлар алоҳида аҳамият касб этарди. Сабаби "Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" бу мавсум Суперлигада шу турга қадар мағлубиятга учрамаётганди. "Қалдирғочлар" термизликлар билан учрашувда минимал ҳисобда имкониятни бой берди. "Нефтчи" эса сафарда охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқариб, дуранг қайд этди.
Шу тариқа, Мурод Отажонов шогирдлари ҳам Суперлигадаги қолган 12 клуб каби мағлубият аламини таътиб кўрди. Виталий Левченко жамоаси серияни давом эттириб, ҳозирча, мағлубиятсиз одимлаётган ягона жамоа бўлиб турибди...
Фикрлар