"Нефтчи", "Сурхон" ва "Динамо" лимитдан ташқари бир нечта футболчиларни трансфер қилишга эришди

18 декабрь куни Ўзбекистонда расман қишки трансфер ойнаси очилди ва у 2024 йилнинг 24 февралига қадар давом этади. 

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.4-бандига кўра клуб қишки трансфер ойнаси давомида 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ўтган мавсумни Про лигада ўтказган клублар сифатида "Локомотив" ва "Динамо" учун лимит 15 тани ташкил қилади. Шундан келиб чиқилса, Суперлига клуби 18 декабрга қадар янги футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин эди. Бу имкониятдан "Нефтчи", "Сурхон" ва "Динамо" клублари фаол фойдаланиб, ҳар бири 3 нафар янги футболчи билан меҳнат шартномаси имзолашга эришди. Шундан келиб чиқиб, улар трансфер ойнаси вақтида давом этадиган имкониятни тўлиқ сақлаб қолди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Нефтчи"
Шоҳруз Норхонов — 2024, декабрь ("Бухоро")
Санжар Қодирқулов — 2024, декабрь ("Локомотив")
Манучеҳр Сафаров — 2025, декабрь ("Локомотив")

"Сурхон"
Сарвар Aбдуҳамидов — 2025, декабрь ("Металлург")
Улуғбек Ҳошимов — 2025, декабрь ("Нефтчи")
Нодирхон Неъматхонов — 2025, декабрь ("Нефтчи")

"Динамо"
Ҳумоюнмирзо Иминов — 2024, декабрь ("Бухоро")
Aкбаржон Исматуллаев — 2024, декабрь ("Бунёдкор")
Aнваржон Файзуллаев — 2025, декабрь ("Юниред").

Яна 5 та клуб бир нафар футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлди.

"Насаф"
Бобур Каримов — 2026, декабрь ("Машъал")

ОКМК
Гиорги Папава — 2025, декабрь ("Гагра")

"Бунёдкор"
Рустамхон Aзимов — 2025, декабрь ("Турон")

"Металлург"
Раҳимжон Давронов 2025, декабрь ("Турон")

"Қизилқум"
Жамолиддин Убайдуллаев — 2024, декабрь ("Бухоро").

Маълумот учун, мазкур футболчиларнинг барчаси ўзининг янги клубига эркин агент сифатида ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!