"Нефтчи" футболчилари маош олмаяптими?
"Нефтчи" молиявий қийинчиликларни бошдан отказаётгани рост, аммо клубдаги вазият анча яхшиланмоқда.
Жамоани молиялаштирувчи - "Нефтбаза" ўз иш фаолиятини ҳаво исиганида (май ойида) бошлайди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, асосий ҳомийнинг молиявий қўллаб-қувватлашининг йўқ эканлиги футболчиларни руҳий холатига таъсир кўрсатган. "Олимпик" билан баҳсда жамоа аъзолари 4 ойлик маошини ҳали олмасдан ҳаракат қилгани сезилгани аниқ.
Сўнгги маълумотларга қараганда маошлар тўлаб бериши бошланган ва жамоадаги кескин холат стабиллашмоқда. Шахсан Виталий Левченконинг ўзи футболчиларга маошини олиб беришини айтган. 2 кун аввал эса, жамоа асосий ҳомийлари клуб базасига ташриф буюриб, бўшашмасликни, барчани маошини тўлаб беришини маълум қилган. Вазиятни шахсан вилоят ҳокими ўз назоратига олгани айтилмоқда. Қисқаси, тез орада "йўлбарслар" молиявий тангликдан чиқиб кетади.
Фикрлар