"Нефтчи" ўз сафига тўпурар легионерни қўшиб олди!

Фарғонанинг "Нефтчи" ўз сафига грузиялик ҳужумчини - Георгий Никабадзени қўшиб олди.

Форвард 1991 йил 10 январда Грузияда туғилган. Ҳужумчи амплуасида ҳаракатланадиган футболчи «Динамо Батуми», «Самгурали», «Гудья Юнайтед», «Мерани» каби  футбол клубларида фаолият олиб борган.

Унинг сўнгги ўйнаган клуби Грузиянинг «Самгурали» жамоаси бўлди. Георгий Никабадзе ушбу жамоада 18 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урган ва 3 та голга ассисцентлик қилган. Шу билан бирга ҳужумчи Грузия терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.

3ij4g3ijg3j

Маълумот учун, "Нефтчи" ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқини «Самгурали» жамоасидан тўлиқ  сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
23/07/2023 13:18
Узим Андижонлик булсам хам барибир Нефтчи клубига омад тилайман худо холаса Нефтчи медалга намзод жамоа