"Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоаси сардорига қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон U17 терма жамоси сардори ва "Ahmedov fc" аъзоси Мўминхон Баҳодирхонов фаолиятини водийда давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевга маълум бўлишича, 17 ёшли марказий ҳимоячига Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов шогирди билан "Нефтчи"да ҳам бирга ишлашни режалаштирмоқда. Музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, U17 термамиз сардори Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатининг барча ўйинларимизда тўлиқ 90 дақиқа ўтказди.



Фикрлар