"Нефтчи" Қирғиз Республикаси жамоаси билан ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади

Супелигада юзага келган танаффусда "Нефтчи" навбатдаги ўртоқлик учрашувини "Истиқлол" марказий ўйингоҳида ташкил этди. Бугунги рақиб қўшни Қирғиз Республикаси Олий дивизиони чемпионатида карвонбошилик қилиб келаётган Ўш шаҳрининг "Алай" клуби бўлди.

Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа вакиллари бир қанча ҳужумларни ташкил этишган бўлсада, деярли хавфли вазият яратилмади ва танаффусга жамоалар нурсиз дуранг 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Асосий ҳаракатлар иккинчи бўлимда содир этилди. Бачана Арабули ўрнига алмаштирилган Билолхон Тошмирзаев ўйинга жозиба киритди ва айнан унинг ажойиб узатмасидан сўнг меҳмонлар дарвозасини Гиорги Никабадзе чиройли тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди 1:0.

Учрашув фарғоналилклар устунлигида ўтаётган бир пайтда меҳмонларнинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири гол билан якун топди. Бу вазиятда ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига катта тезликда кириб келган Шоҳруҳ Муратов дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди 1:1. Бу ҳисоб учрашув охирига қадар ўзгармади ва ўшликлар билан ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашувида муроса кучаси танланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!