"Нефтчи-W" футболчилари нега "Севинч"га қарши баҳсда майдонга тушмади?

Бугун аёллар Олий лигасининг 24-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо сўнгги дақиқаларда Фарғонада бўлиб ўтиши керак бўлган "Нефтчи-W" ва "Севинч" жамоалари ўртасидаги ўйин бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бунга сабаб, "Нефтчи-W" жамоаси футболчилари бир неча ойдан бери маош тўланмаганлиги сабабли майдонга чиқишдан бош тортишган. Мусобақа регламентига кўра, ушбу ўйинда "Нефтчи-W" жамоасига техник мағлубият қайд этилди. 

Ҳозирда "Навбаҳор-W" ва "Сўғдиёна-W" жамоаларида ҳам шунга ўхшаш муаммолар мавжуд.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу воқеани эътибордан четда қолдирмаслигини ва футболчиларга иш ҳақларининг тўланиши ҳамда аёллар футболида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан масалани қатъий назоратга олишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!