"Нефтчи"нинг Анталиядаги биринчи босқич йиғини якунига етди

CHERY AUTO

Фарғоналикларинг Анталиядаги тайёргарлик жараёни давом этаётган пайтда унинг илк босқичи якунига етди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Нефтчи"нинг 3 январдан бошлаб Анталияда ўтказилган ўқув-йиғини бош мураббий Исломбек Исмоилов бошчилигида юқори савияда ташкил этилди. Йиғин давомида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилиб, жисмоний тайёргарлик, тактик ҳаракатлар ва ўйин интизомига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғин доирасида учта назорат учрашувида иштирок этилди. Ушбу баҳсларда иккита ғалаба қўлга киритилиб, битта ўйинда мағлубият қайд этилди. Назорат ўйинлари орқали футболчиларнинг ҳолати ва тайёргарлик даражаси янада аниқлаштирилди.

Ёш ва тажрибали футболчилар машғулотларда юкламаларни бирдек қабул қилиб, юқори иштиёқ билан шуғулланишди. Барча машғулотлар кўтаринки руҳда, режа асосида ўтди ва белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилди.

Шу тариқа, Анталиядаги биринчи босқич ўқув-йиғини муваффақиятли якунланди", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!