Нега "Навбаҳор" клубига янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди-ю, айрим жамоаларга йўқ? Россиялик мураббий олдидаги қарздорлик масаласичи?

"Навбаҳор" клуби янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборди. Клубнинг бошқалардан қарздорлиги борку, нега трансферларни расмийлаштиришга йўл қўйилмоқда қабилидаги саволлар пайдо бўлиши мумкин.

Бу борада ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:

- "Навбаҳор" футбол клубининг Азиз Ибрагимов ва "Сурхон" жамоасидан қарздорлиги мавжуд эди. Улар бартараф қилинмагунига қадар ЎзПФЛ Даврон Ҳошимовни рўйхатдан ўтказмади. Аввалига "Сурхон" футбол клуби "Навбаҳор" пулларини тўлаб бергани ҳақида маълумот тақдим этди. "Сурхон" билан учрашув куни эса Камолиддин Мурзоев Футболчилар уюшмасининг "Навбаҳор"га нисбатан шикояти йўқлигини билдирди, яъни Ибрагимов ҳам пулларини олди.

Савол туғилиши табиий: "Навбаҳор"нинг россиялик мураббий олдидаги 484 минг доллар қарздорлиги-чи? ФИФА бу борада "Навбаҳор" футбол клубига вақт берган ва ЎФА манзилига "Навбаҳор" учун трансфер ойнасини расман ёпиш тўғрисида маълумот жўнатмаган. Мазкур иш тўлиқ ҳал этилмагунига қадар ЎзПФЛ "Навбаҳор" учун тақиқ қўймайди.

Қўшимча. "Нефтчи" Сушкин можаросидан тўлиқ қутилгани ҳақида ёзгандик. ФИФА кеча клубдан трансфер бўйича тақиқни расман олиб ташлади. Аммо Фарғона жамоасининг ўтган йиллардан ички қарздорлиги борлигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ трансфер ойнасини "Нефтчи" учун очгани йўқ. Клубда 31 август санасига қадар вақт бор, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bilim Bar
21/08/2020 19:17
Диёр Имомхужаев "Узбек футболи" учун кандай кахромонлик килганки, у ПФЛ ни бошкаради? Ёки "Имомхужаев" ларнинг давомчиси булгани учунми?
Рашид Хожаханов
21/08/2020 15:50
Диёр Имомхужаев ни Навбахор га адовати бор куролмиди хадеб ковлаштираверади. Диёр сенгамас ПФЛ ни бошкариш сен ёшлик киласан хурматингни борида бушатиб куй.