Немислар “Барса”дан 17 ёшли талантни олиб кетмоқчи

  • 23 августа, 04:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслиганинг “Боруссия Дортмунд” клуби ёш ўйинчилар билан ишлаш, уларнинг истеъдодини ривожлантириш ва янги қирраларини очиш бўйича катта тажрибага эга ҳисобланади.

Tecno

Дортмундликлар эътиборига “Барселона”нинг 17 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Гилье Фернандес тушди. Бу ҳақида таниқли журналист Жанлуижи Лонгари ёзди.

Манбага кўра, “Боруссия” мутасаддилари каталонияликларга трансфер бўйича расмий сўров ҳам юборди. Айни пайтда Гильа Фернандес Каталония клубининг иккинчи жамоаси – “Барселона Атлетик”да малакасини оширмоқда.

Ўтган мавсумда 32 та учрашувда еттита гол урган иқтидор эгаси ёзги йиғинлар давомида икки маротаба асосий таркиб машғулотларига жалб этилди.

Transfermarkt портали экспертлари “Боруссия Дортмунд” нишонига тушган ўйинчини 3 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию