Немислар меҳмон бўлишни хуш кўради
Бундеслиганинг 31-туридан ўрин олган "Шальке" ва "Байер" қарама-қаршилиги 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ушбу турнинг 6 та учрашувида меҳмон жамоалар ғалабага эришди. Шу тариқа, Германиянинг жорий мавсумдаги 106 та баҳсида сафарда ўйнаган жамоа ғолибликни қўлга киритди ва бу мусобақа тарихидаги рекорд натижага айланди.
Аввалги рекорд 2010/11 йилги мавсумда ўрнатилганди. 9 йил олдинги турнирнинг 102 та беллашувида меҳмон бўлган жамоалар зафар қучган.
Эътиборга молик томони, Германия Бундеслигасининг жорий мавсуми якунланиши учун олдинда яна 3 та тур бор.
Фикрлар